тонг
билан улашинг
1. 1 Кун чиқиш пайти, субҳидам, саҳар, азон.
-
Баҳор тонги. Тонг пайти. Тонг шабадаси. Тонг қоронғиси.
-
Хўрозлар ҳам уйғониб, Бердилар тонгдан хабар. Кимларга оғир ботар, Кимни ширин аллалар. Ғайратий
-
Тонгга яқин тўплар, машиналар, танклар қаланган, жангчилар қайнаган катта манзилнинг қўйнига кирди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Эрта тонгда Нуруллабойда Аравага қўшилди отлар. Э. Раҳим
2. кўчма Бирор нарсанинг бошланиш пайти, илк даври.
-
Бахт тонги.
-
Кунлар келар — қоп-қора уфқ Ол шафақдан бўлар лоларанг, Нажот тонгин очади қуёш. Ғайратий
тонг сўзи қатнашган жумлалар:
Ёлғон тонг
-
Тонг бўзариб ёришди. Ёлғон тонгда адашиб йўлга чиққан булутлар таралди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Тонгни тонг оттириб, кунни кун боттириб
Тунни тонгга уламоқ ёки тонг оттирмоқ
-
[Низомжон] Кечалари юлдуз тўла осмонга тикилиб, тунни тонгга улаб, қушлар наъмасидан, сувлар шилдирашидан кўнгилга аллақандай юпанч изларди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Тўхта хола чинакчиликдан чиққан пахтасини кечалари йигирар, чарх олдида тонг оттирарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Эрта тонг ёки тонг саҳар
Тонг отди
-
Тонг отди. Тепаликларнинг қор босган оппоқ чўққиси, ўрмондаги дарахтларнинг учи қизарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
тонг сўзи қатнашган жумлалар:
Тонг (қотиб) қолмоқ
-
Ибодилла эрталаб дўконни очиб, ҳужрага кирди-ю, акасини кўриб, тонг қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Воқеа устига келган Ширин бу ҳолни кўриб, тонг қотиб қолган. С. Айний, Қуллар
ТОНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TONG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тонг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар