тухум
билан улашинг
1. Урғочи парранда, тошбақа ва бошқалар баъзи ҳайвонларнинг бола очиш учун қўядиган, қобиқ билан ўралган жинсий юмуртқаси ва шу нарса — таркибида барча озиқ моддаларига эга бўлган таом маҳсулоти сифатида.
-
Товуқнинг тухуми. Ўрдакнинг тухуми. Тухум қилмоқ. Қовурилган тухум. Тухум ютмоқ.
2. биология Жинсий ҳужайра.
-
Тухум йўли. Тухум ҳужайраси.
3. бот. Уруғ.
-
Ошқовоқнинг тухуми.
4. кўчма Насл, авлод, зурриёт, зот.
-
Тухуми қуриган ҳайвонлар.
-
Кўк қурт! Ёмон офат. Ғўзанинг заволи. Тезда тухум-тухумини қуритиш керак. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
-
Ўлсам ўлайин, одам тухумидан қўрқ-майман. Ойсулув
5. кўчма Умуман, юзага келтирувчи нарса, уруғ.
-
Агар сиз нафсиламрга қарасангиз, икки халқни бир-бирига совуқ кўрсатиб, адоват тухумини сочиб келувчи бир нечагина одам бор А. Қодирий, Ўтган кунлар
тухум сўзи қатнашган жумлалар:
Анқонинг тухуми
-
Нимасини суриштирасиз, мулла ака, хўжайинлар орасидан эпақага келадиганини қидириш анқонинг тухумини қидириш билан баробар экан. Ойбек, Танланган асарлар
Тухум босмоқ
-
Бундан роса ун йил бурун мана шу болохонадаги қазноқда тухум босиб ётган фаранги товуқ бирданига қоқолаб, том орқасига — Собиржон қориникига учиб тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Сўрининг бурчагига ин қурган мусичанинг тухум босиб ётганини кузатди. Газетадан
-
Раҳим тағин четга суриларди, балки яна чакагини боғлаб, уйда тухум босиб қоларди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Тухум бостирмоқ
-
Комилжон бостирган тухумлар жўжа бўлмай, палағда чиқиб қолдими? И. Раҳим, Ихлос
Тухум очмоқ
Тухум уриштирмоқ (ёки ўйнамоқ)
-
Икки ариқнинг атрофига чойхоналар очиларди Қиморбозлик бўларди, мозорлардан шайх ва қаландарлар келарди тухум ўйнашарди, сўнгра мастбозлик. И. Раҳим, Ихлос
Тухумга кирмоқ
-
Товуғимиз тухумга кириб қолди.
Тухумдан чиқмоқ
Тухуми оғзига келмоқ (ёки тиқилмоқ)
-
Охири тухум оғзига келганда, ҳа бўл, ҳа бўлга тушиб, шўр ернинг ярмини ҳам юволмадик. Муштум
Тухми одам (ёки инсон)
-
Султоним, бир кун бўлган одам, бир кун ўлади, тухми одам бошида шу савдо бор. Гулихиромон
Тухумини қуритмоқ (ёки қирмоқ)
-
Агарда нажотимиз қипчоқ тухумини қуритишда бўлса, мени ҳам оссинлар! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У [Давлатёр] фиғон чекаётир: — Сени ўлдирганнинг тухумини қираман, акажоним! П. Турсун, Ўқитувчи
ТУХУМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUXUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тухум сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар