туя
билан улашинг
Бир ёки икки ўркачли, жуфт туёқли, асосан, юк ташиш учун хизмат қиладиган, сувсизликка чидамли сутемизувчи иш ҳайвони.
-
Туяларни ҳақли равишда саҳро кемалари деб аташади. Газетадан
-
Баъзи кунлари [Йўлчи] кўмир саройга тушиб, кўмир, таппи, хашак келтирган қозоқларнинг туяларини харидорнинг уйига етаклайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сувсизликни туя кўтаради А. Қаҳҳор, Мастон
туя сўзи қатнашган жумлалар:
Бақироқ туянинг бори яхши
-
Бақироқ туянинг бори яхши, дейдилар. Ота-она борлигида болалар бир-бирлари билан аҳил бўладилар И. Аҳмедов, Оғир операция
Камбағални туянинг устида ит қопар
-
Қамбағални туя устида ит қопсин экан-да?! Муштум
Нонини туя қилмоқ
-
Ишонамизки гўдаклар нонини туя қилиб келаётган Унсин Болтабоевани оғир ташвишдан тез халос этиб, у билан узил-кесил гаплашиб қўядиган марди майдон топилур. Ш. Тоҳиров, Тешик томоқ
-
Қачонгача маҳалла ҳисобига кайф-у сафо қилиб, халқ нонини туя қиладилар. Газетадан
От билан туя бўлармиди
-
Жонфиғон мукофотни ўз гази билан ўлчагани учун бунга ҳам унча парво қилмабди — олган мукофотига от билан туя бўлармиди, дебди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
Туя гўшти еган
-
Туя гўшти еган театр. Муштум
Туя кўрдингми — йўқ
-
Туя бўлса ҳам, думини кўрсатмай ютиб юбориб, туя кўрдингми — йўқ, деб безрайиб тураверадиганлар чиқиб қолди. Муштум
Туя чўкса, жой топар
-
Эшикдан бирин-кетин одамлар кирар сўнгра туя чўкса, жой топар қилиб, у ер— бу ерга сиқилиб ўтирардилар. П. Турсун, Ўқитувчи
Туя ҳаммомни ҳавас қилгандай
-
Туя ҳаммомни ҳавас қилгандай, сенга ким қўйибди бундай ишларни.
-
Раислигинг ўзингга буюрсин. Мен туя эмасманки, ҳаммомни орзу қилсам. Т. Малик, Ажаб дунё
Туяни ютиб, думини кўрсатмайди
-
Ҳозир у томоғининг қуртини ўлдириш учун туя бўлса ҳам, думини кўрсатмай ютиб юборишдан тоймайди. Муштум
-
Туяни ют, лекин думи оғзингдан кўриниб турмасин. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Туянинг думи ерга тегганда (ёки етганда)
-
Ҳасан сўфи: — Сув чиқади-ю, лекигин бойга яраша чиқади. Бу сувдан бизга туянинг думи ерга етганида тегади, — деди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ҳайт деган туяга мадор
-
Иш сенсиз тўхтаб қолмайди, аммо ҳайт деган туяга мадор, — деди А. Муҳиддин, Инсон қалби оташ
ТУЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар