унда-бунда
билан улашинг
1. Бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган, оралиғи бир-биридан узоқ бўлган; у ер-бу ерда.
-
— Бу атрофда сув йўқми? — Сув қаёқда? Унда-бунда қудуқ бор дейишади. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Унда-бунда тўп-тўп сада, уларнинг орасида оппоқ гуллаган ўриклардан бошқа ҳеч нарса кўринмайди. Ойдин, Гулсанам
-
Унда-бунда ёввойи эчкиларнинг изларигина кўзга ташланади. С. Кароматов, Олтин қум
2. Баъзи вақтлардагина; баъзан, гоҳо-гоҳо.
-
[Ёрмат:] Ўз декчамизни ўзимиз қайна-тамиз. Хўжайиннинг қозонидан унда-бунда бир тотмасак мойсиз бўлса ҳам, ўз декчам яхши. Ойбек, Танланган асарлар
-
Иш давомида унда-бунда бегона сўзларни эшитиб, кейин эса китоб таталаб, инглизчани бир оз билиб олдим. Гулдаста
УНДА-БУНДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UNDA-BUNDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
унда-бунда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар