ур
билан улашинг
1. Қўл ёки бирор восита билан зарб бермоқ.
-
Бола итни урди.
-
Ота пиемия; югуриб келиб, бошимга шақ этиб уриб қўйди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Бектемир милтиқ қўндоғи билан унинг пешонасига бир урди. Душман шилқ этиб тушди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Аҳмад ҳалқани урди, эшик шу заҳоти очилди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Калтакламоқ, дўппосламоқ.
-
Мени Пис-миқ майна қилгани-ю, мен уни чала ўлик қилиб урганим-у Ҳаммаси ўша куниёқ бувимнинг қулоғига етиб келди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Уни уриб, озор берманглар, унда гуноҳ йўқ, бу бир англашилмовчилик! Мирмуҳсин, Меъмор
3. Тиғли қуроллар (қилич, найза, ништар) билан солмоқ (санчмоқ, тиқмоқ, чопмоқ).
-
Ништар урмоқ. Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса, бировга ур! Мақол
-
Бектемир бургутдай сапчиб, душман қорнига найза урди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
У бехос ёндан келиб, фарғоналикнинг елкасига қилич уриб, отдан қулатди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Робиянинг оёғидан қучоқлаб олган қисиқ кўзли йигитнинг биқинига ханжар урди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
4. Мўлжалга олиб тегизмоқ; отмоқ.
-
Нишонга аниқ урмоқ. Икки юз метрдан мўлжалга урмоқ. Бир кесак билан икки қарғани урмоқ. Мақол
-
Бу қадар мерганлик билан ураётган батареянинг кўзи — кузатувчисини немис пайқайди-ю, бир снаряд билан ғарамнинг кулини кўкка совуради. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
5. Тегмоқ, урилмоқ.
-
олмазор боғлардан тутун кўтарилиб, димоққа болаликдан таниш бўлган аччиқ тезак ҳиди урди. О. Ёқубов, Излайман
-
Гулнорнинг ғойиб бўлиши Йўлчига яшин урган каби таъсир кўрсатди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қудуқ тубидан ураётган салқин хуш ёқиб, Отамурод бирпас ўтирган бўлди. М. Мансуров, Ёмби
6. Шиддат билан ёғмоқ.
-
Дўл урди.
-
Шу куни бутун кун ёмғир майдалаб уриб турди ва кечга яқин қорга айланди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Чапараста ураётган қор кўз очиргани қўймайди. Н. Сафаров, Оловли излар
7. Бир нарса орасига, ичига солмоқ, жойламоқ; беркитмоқ.
-
Газетани қўлтиғига урмоқ. Қўлини чўнтагига урмоқ. Нарсаларини сумкасига урмоқ.
-
Биз тоғ камарига киришимиз билан чол садақани чўнтакка уриш учун ўзини чордевор ичига олган эди. Н. Сафаров, Оловли излар
8. Ювиб ўпирмоқ, емирмоқ, бузмоқ.
-
Тош-қин урди.
-
Бу йилги сел бугун сойнинг у томонини олса, эртасига бу томонини уриб кетаверди. Й. Шамшаров, Кўрк меъморлари
-
Қоровул шўра ва ялпизларни ўриб, сув урган жойга тиқа бошлади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
9. Зарб билан ҳаракат қилмоқ, тепмоқ.
-
Беморнинг томири билинар-билинмас уриб турар эди.
-
[ Болтабой] Отдан тушиб, уни дарахтга боғлар экан, уй ичидан чиққан инга-инга деган товушни эшитиб қолиб, юраги дукуллаб урди. Ж. Шарипов, Саодат
10. Айрим сўзлар билан қўлланиб, шахс ёки нарсага шу сўзлар билдирган нарсанинг таъсири ўтиши маъносини билдиради.
-
Чалақудуқ деган жойда Давроновни офтоб уради. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
-
Кўндаланг култивация ҳозир сув билан ҳаводай зарур. Шу бўлмаса, қалин кўчатларни гармсел уради. И. Раҳим, Ихлос
11. Лой, кесак, ғишт ва шу кабиларни тартиб билан термоқ; териб, қалаб, бирор нарса қурмоқ, бунёд қилмоқ.
-
Пахса урмоқ. Токчани урмоқ. Тешикни урмоқ. Эшик ўрнини урмоқ.
-
Кечгача қалтираб девор урдик. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
12. Солмоқ, қўймоқ, босмоқ.
-
Эшакка нўхта урмоқ. Отга эгар урмоқ.
-
Бир неча солдат келиб, маҳбусларни ушлади, ясовул ҳаммасининг қўлига кишан урди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қўтос тақиб бўйни узун жийронга, Қирқ қуббали юган урди бошига. Равшан
13. Ўзини бирор жойга олмоқ.
-
Артистлар ўйин кўрсатади, аммо, оғайнилар, сичқоннинг ини минг танга деб, ертўлага уриб кетманглар тағин. Й. Шамшаров, Тошқин
-
Одамлар жон ҳовучлаб, ўзларини ўрмонга урадилар. Ойбек, Қуёш қораймас
14. сўзлашув тили Тўла истеъмол қилмоқ; емоқ, ичмоқ.
-
Шароб — узум сувидан тайёрланадиган ажойиб ичимлик, ўзи хуштаъм, бир коса уриб олсангиз, вақтингиз чоғ бўлиб кулаверасиз. М. Осим, Тўмарис
-
Қани, нонни синдириб, қаймоққа булаб-булаб уриб олинглар-чи. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
15. Ўз фойдасига олмоқ, ўзиники қилмоқ; ўғирламоқ.
-
Деҳқонлар билан суҳбат қилиб, пахтафуруш бойларнинг ҳам тош-тарозидан, ҳам нархдан уриб, уларни куйдиришларини билиб олар эди. К. Яшин, Ҳамза
-
— Бугун подшонинг хазинасини урамиз. Шайланинг, йигитлар! — деди. Чалпак ёққан кун
16. сўзлашув тили Танқид қилмоқ, қораламоқ.
-
Ота-бувамни ковлаб, газетага уриб чиқишди. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди
17. Жўналиш келишиги билан келган баъзи отларга боғланиб, ниманидир шу отдан англашилган жойгача етганлигини билдиради.
-
Қулф уриб яшнаган беда белга уради. Лой тиззага уради. Сочи тақимига урадиган қиз.
-
Майдонда бизникилар кўринмас эди. Қор белга урар эди. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши
18. Баъзи сўзлар, жумладан, мустақил қўлланмайдиган сўзлар билан бирикиб, шу сўзлар англатган нарсанинг юз бериши, бўлиши маъносини билдиради.
-
Жўш урмоқ. Барқ урмоқ. Қулф урмоқ. Жавлон урмоқ.
-
Умрида қўлига қилич ушламаган қўпол ўғлининг юрагида жанг ва ғалаба сурури туғён урарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Яхши парвариш қилинган ғўзалар мавж уриб ривожланяпти. Газетадан
19. Миқдор (саноқ) сонлар билан қўлланиб, шу сон билдирган ёшга кирганлик маъносини билдиради.
-
Ҳаш-паш дегунча қирқни уриб қўйибмиз.
-
Похол устида афтидан, етмишларни уриб қўйган кампир ўтирарди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Худо ёрлақаса, ҳадемай саксонни уради. С. Сиёев, Ёруғлик
ур сўзи қатнашган жумлалар:
Бало урмоқ
-
Жони ҳам, боши ҳам метин экан, шунча санчаман, Гулнорга бало урганини эшитганим йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
Бош уриб келмоқ
-
Бош уриб келдим ҳузурингга У. Исмоилов, Сайланма
Ерга урмоқ
Жигардан урмоқ
-
Тақсирни ҳам урибди-ку жигардан, Мажнун бўлиб кетманг яна саҳрога. Ҳ. Олимжон
Йўлдан урмоқ
Меъдага урмоқ (ёки тегмоқ)
-
Сертаманно кеккайган таннозлар ёхуд нима десанг кўнаверадиган чўрисифат лақмалар дарров меъдага уради. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Юракдан урмоқ
-
Юракдан биринчи марта урган ишқ-муҳаббат кимнинг эсидан чиқади С. Зуннунова, Янги директор
-
Биронтаси юрагингдан ургандир, бўлмаса, қандай шамол учирарди сени бемаҳалда бу ёққа. Гулдаста
Ўзини ўтга ҳам, сувга ҳам урмоқ
Қўл урмоқ
-
Авазнинг қисташига қарамай, қайтиб ҳандалакка қўл урмади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ахир у қўл урган иш битмай қолмайди-ку. Гулдаста
-
Ҳар қандай қинғир иш қиладиган одам, аввало, ўзига суянчиқ топиб олади, кейин хиёнатга қўл уради. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
УР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар