ғурур
билан улашинг
1. Инсоннинг ўз қадр-қимматини билиш, уни ҳурмат қилиш ҳисси; иззат-нафс.
-
Йигитлик ғурури. Қизлик ғурури.
-
Унинг инсоний ғурури, табиатининг нозиклиги ёрдам сўрамоққа йўл қўймаган. Ойбек, Навоий
-
Аҳмад ўртоғига қойил қолмади. Эркак кишида ғурур деган нарса бўлиши керак Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Зиёлилар орасидан бир мард чиқиб, ўз миллий ғурурини ҳимоя этишга ҳаракат қилди. Бу киши Себзор даҳасининг қозиси Муҳиддинхўжа Ҳакимхўжа ўғли эди. Фан ва турмуш
2. Фахрланиш, мамнунлик туйғуси; фахр, ифтихор.
-
Шодлигидан терисига сиғмайди, кўнгли ғурур ила мастона чайқалади. С. Сиёев, Аваз
-
Санобар ўғлига ғурур ва меҳр билан жилмайиб қараб турар эди. М. Хайруллаев, Кўнгил
-
— Қишлоғимиз тупроғининг сеҳри бор, — дейди қариялар ғурур билан. Ёшлик
3. Фахрланишга асос бўладиган нарса, кимса ва шу кабилар.
-
Пахта — ўзбек халқининг миллий ифтихори ва ғурури.
-
Муротали севинч ва ғурури бўлган ўрикнинг таниш ва қадрли новдаларига шодиёна боқиб, ўрнидан турди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Халқимнинг қаҳрамони, ғурури бўлдинг. У. Исмоилов, Сайланма
4. Кибрланиш туйғуси, мағрурлик, кибр-ҳаво.
-
Олифта бойвачча кибр ва аҳмоқона ғурури ила креслода талтайганича қолди. Ойбек, Нур қидириб
-
Гапингнинг тузи қурсин, қизим! Ғурур ғурбатга солар, деган нақлнинг мағзини чақсанг-чи. Ж. Абдуллахонов, Тонг ёришган соҳилда
-
Камтарин бўл, ҳатто бир қадам Ўтма ғурур остонасидан. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
ҒУРУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘URUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғурур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар