ғурбат
билан улашинг
1. Ватандан узоқда яшаш; мусофирлик, ғариблик.
-
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш. Эл анга шафиқ-у меҳрибон бўлмас эмиш. Алишер Навоий
-
Йиғларсан қаерда деб, Менинг Тўхташим. Ғурбатда овунчоғим, Мунис йўлдошим. Ғайратий
2. Ғам-ташвиш, кулфат.
-
Ўғлим, бунақа беҳаё қиз экан, вақтида билиб, ўзингизни четга олганингиз яхши бўлибди. Шукур қилинг! Битта туғиб олгандан кейин, умрингиз ғурбатда ўтиб кетарди. Мирмуҳсин, Умид
-
Кун сари ғурбатимиз ортмоқда, наҳотки ёвузлар даф бўлмаса, нажот йўқми сира?! Ойбек, Нур қидириб
3. сўзлашув тили Ортиқча ташвиш келтирувчи нарса, иш.
-
Ухлашга ҳуштак чалиниши билан, уйқусизлик ва тергов ғурбатлари чарчатган кишилар дарров ўринларига кирдилар. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
— Э, омон бўл! —
-
деди Қаршибой ота, ошнасининг гўллиги наша қилиб, — ўзинг эски ғурбатсан-да. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар
-
Бир келиб кетмасангиз бўлмайди шекилли, жўрангиз прокуратурани аралаштириб, тоза ғурбат қиляпти. Ёшлик
ҒУРБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘URBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҒУРБАТ сўзига берилган маънолар
ғурбат сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
ғурбат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing