вафо
билан улашинг
1. Ёрга, дўстга, яқин кишиларга садоқат; ўз аҳд-паймонини муқаддас тутиш; сўзда, ваъдада қатъий туриш.
-
Яхшидан вафо— ёмондан жафо. Мақол
-
Ваъдага вафо — марднинг иши, ваъдасиз — субутсиз киши. Мақол
-
Аввалда олиб кўнглим чин аҳд-у вафо бирлан, Охирда жафоларга ҳамхона қилиб кетди. Ҳамза, Паранжи сирлари
2. Баъзи иш, уй ҳайвонларининг эгасига садоқатига нисбатан қўлланади.
-
Мақол тўқийдилар мослаб ўзига, Масалан, ит — вафо, дейдилар ҳайҳот. А. Орипов, Йиллар армони
-
От вафоси тўғрисидаги оталар нақли икки рақибнинг от устидаги жангида синалди. Н. Сафаров, Оловли излар
вафо сўзи қатнашган жумлалар:
Вафо қилмоқ
-
Мен унга Умри тўғрисида билганларимни айтдим, сўзимнинг охирида: — Ўз эрига вафо қилмаган хотиндан вафо кутма,— дедим. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Не қилайким, дунё вафо қилмади, Вафо эмас, қатра шафқат қилмади. Ҳ. Шамс
-
Ваъдага вафо қилмоқ — мардларга хос фазилат. Ғайратий
ВАФО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAFO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вафо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар