валламат
билан улашинг
1. с.т. айн. 1 валинеъмат 1.
-
Ёрим Аҳмад, азаматим бўлмаса, Ҳолим сўрар валламатим бўлмаса. Ойсулув
2. Элнинг каттаси; бошлиқ, амалдор.
-
Юртнинг валламатини чақир. Ойбек, Навоий
-
Отажон, сендирсан юртнинг эгаси, Қаддингдан, валламат, сенга йўл бўлсин. Равшан
3. Эл хизматида бўлган; сахий (шахс ҳақида).
-
— Раҳматли валламат одам эдилар, — таассуф билан гапирарди кимдир, — маҳалла ташвиши, маҳалла дарди билан яшардилар Ёшлик
-
Шер-ку борликка бор, аммо муштумбоп эмас, пахтамиз, оқ олтин етиш-тираётган валламат пахтакорларимиз хусусида эди. Муштум
4. кўчма Мард киши; мард.
-
Ана, бек Гўрўғли жомни кўтарди, Олиб ичадиган валламат борми? Эргаш Жуманбулбул ўғли
5. (3-шахс қўшимчаси билан — валламати). Ман-ман дегани, ҳар қандайи.
-
Валламати ҳам дунёга икки марта келмайди-ку, ҳаммага ҳам жон ширин. Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Бугун-эрта менга сув тегадиган. Ма, мендан бошқа валламати айтсаям, берма! С. Сиёев, Ёруғлик
ВАЛЛАМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VALLAMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
валламат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар