васваса
билан улашинг
1. Одамда ғайритабиий хаёллар, ғоялар пайдо бўлиши, фикрлаш ва фараз қилиш фаолиятининг бузилиши, шундай руҳий ҳолат.
-
Уруш васвасаси.
-
Ғуломжон севги васвасасига учганини, шаънига ярашмаган қилиқ қилганини энди англади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Одам васвасага тушса, ёмон бўларкан. Ёшлик
2. Кишини йўлдан оздирадиган гап, хатти-ҳаракат, иғво ва шу кабилар
-
[Юсуфбек ҳожи Отабекка:] Қайин отангдан, мени қувлади, деб кўнглинг олинмасин, чунки бу бечора ҳам бир шайтоннинг васвасаси билан бу хатога тушган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Эй улуғ шоҳ, бу йўлдан қайт, шайтоннинг васвасасига учма, кейин пушаймон бўлиб юрма Олтин бешик
3. Ваҳимали, ғулғулага солувчи ўй-фикр, хаёллар, шундай ўй-фикр, хаёлли ҳолат.
-
Дилингиздаги васвасаларни ҳайданг К. Яшин, Ҳамза
-
Доимо умидим бардам бўлса ҳам, Баъзан васвасалар босар дилимни. Ғ, Ғулом
4. кам қўлл. Айн. васвос.
-
Нега васваса дейсан мени, Берди? И. Раҳим, Ихлос
ВАСВАСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VASVASA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
васваса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар