ватан
билан улашинг
1. Кишининг туғилиб ўсган ўлкаси, шаҳри ёки қишлоғи; юрт, диёр.
-
Булбул чаманни севар, одам — ватанни. Мақол
-
У [Бектемир] узоқ ватани, ота-онаси, сермеҳнат, серташвиш, ҳамма вақт болаларнинг қий-чуви билан тўлган катта оилани эсларди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Туғилган ватаним — шу Ўзбекистон. Фозил Йўлдош ўғли
2. Киши туғилиб ўсган ва ўзини унинг фуқароси ҳисоблаган мамлакат; она юрт.
-
Она ватан. Улуғ ватан.
-
Кишининг қадри амали ва унвони билан эмас, ватанига, халқига қилган хизмати билан ўлчанади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. Тураржой, бошпана, маскан, уй.
-
Ёши йигирма бешни қоралади. Лекин бошида на бўйрадек ватани бор, на жонида ҳаловати. С. Сиёев, Аваз
-
Тиктепада турадиган ватани йўқ, отасидан қолган чолдевор бузилиб, ёрилиб кетган. А. Қодирий, Обид кетмон
4. Ўсимлик ва шу кабиларнинг асли келиб чиққан ерини билдиради.
-
Уй лимони — рутагуллилар оиласига мансуб, доим яшил субтропик ўсимлик. Ватани — Хитой, Япония, Шарқий Ҳиндистон. Уй-рўзғор энциклопедияси
ватан сўзи қатнашган жумлалар:
Ватан қилмоқ
-
Тақдир қилинган жойга ватан қиламиз, Ажал етган жойда бир кун ўламиз. Юсуф ва Аҳмад
-
Андижондан Мирзачўлга келиб, чўлни ватан қилган, ғўзани ўз фарзанди билган Ғанишер Юнусов номини халқимиз бир умр ёдда сақлайди. Ўзбекистон қўриқлари
ВАТАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VATAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ватан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар