вайрон
билан улашинг
1. Бузилиб, қулаб, харобага айланган (уй-жой, иморат ва бошқалар қурилмалар, қурилмали жойлар ҳақида).
-
Уч кундан кейин, улар келганда, қишлоқ вайрон бўлган, баъзи бинолари ҳамон буруқсаб ёнарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бир қултум сув учун хонаси вайрон, Қишлоғин тарк этиб, адашарди эл. Ғайратий
-
Ёғди тўрт ёндин асрлар Бошингга тийри камон, Умри қурбон, мулки торож, Юрти вайрон, ўзбегим. Э. Воҳидов, Ўзбегим
2. кўчма Умуман, бузилган, синган ва бошқалар жиҳатдан яроқсиз ҳолдаги нарса ҳақида.
-
Уст-боши вайрон, юз-кўзлари қон сочлари тўзғиб кетган Шаҳзодахон тонготарга яқин ғит этиб эшикни очиб, ҳовлига чиқиб, бўлиб ўтган даҳшатли ҳодисадан уйдагиларни хабардор қилди. К. Яшин, Ҳамза
-
Зулм-у истибдод ила миллатни вайрон этдингиз. Аваз
-
Айронингдан бермасанг, Қозонларинг вайрондир. Бойчечак
вайрон сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли (ёки қалби, дили) вайрон
-
Хусусан, яқинда эшитган хунук бир хабарни хотирлаб, Авазнинг кўнгли вайрон бўлди. С. Сиёев, Аваз
-
Вайрон дилинг бўлғуси бир лутф ила обод. Гулдаста
ВАЙРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAYRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вайрон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар