вайрона
билан улашинг
1. от Вайрон бўлган жой; хароба.
-
Қузғуннинг севгани фақат вайрона Миртемир
-
Санобархон зўр қийинчилик билан жойидан қўзғалди. Вайрона, култепага айланган бошпанасини ташлаб кетиш оғир мусибат эди унга. С. Зуннунова
-
Дўст билан обод уйинг, гар бўлса у вайрона ҳам. Э. Воҳидов
2. сфт. қ. 2 вайрон.
-
Ғуломжон ҳувуллаб, ўти сўниб қолган вайрона хонада бир зум гангиб турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Камбағалларнинг ўғил-қизлари ота-оналарига ҳайитга уст-бош қилиб беринг, деб йиғлар, ота-оналарнинг вайрона кўнглини яна бузишар эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
ВАЙРОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAYRONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вайрона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар