водий
билан улашинг
1. Дарё бўйлаб чўзилган ёки тоғлар орасидаги кенг текислик.
-
Дарё водийси. Тоғ водийси.
-
Катта-кичик водийларни қоплаб ётган туман худди кўлга ўхшаб кўринар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Бир томонингиз — харсанглар макони, иккинчи томонингиз — уфққа туташ ям-яшил водий. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. Умуман экин экиладиган, обод ер.
-
Амударёни жиловласак, Ўзбекистонда бутун-бутун янги пахта водийлари яратилади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
3. Умуман, мамлакат, юртнинг бир бўлаги; диёр.
-
Чўлқуварлар бир мақсад — Сурхон, Шерободни боғ-роғли водийга айлантириш орзуси билан яшамоқдалар. Ўзбекистон қўриқлари
-
Бу чол Гулистондагина эмас, бутун водийда чавандоз номини олган улоқчи эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. кўчма Бирор нарса учун хос бўлган жой, макон.
-
Афтидан, унинг ўзи ҳам афсонавий гўзаллик водийсини кўришга ошиқарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ротамиз жангчилари ярадорларни кўтариб чиқишар, ҳалок бўлганлар ўрнига ёрдамчи жангчиларни эргаштириб, ажал водийсига кириб боришарди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
— Мен ўлим водийсида хизмат қилганман, — деди ошпаз. Ойбек, Қуёш қораймас
водий сўзи қатнашган жумлалар:
Жунун водийси
-
Жунун водийсига мойил кўрармен жони зоримни. А. Навоий.
Ишқ водийси
Фано водийси
-
Чиқолмай сира маълум гирдобдан, Фано водийсини кезган бандалар. Ғайратий
ВОДИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VODIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
водий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар