вужуд
билан улашинг
1. Кишининг бутун борлиғи, жони-тани; аъзойи бадан.
-
Хўжабеков бўм-бўш кўчада якка ўзи. Бутун вужуди асабий титрайди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ота дом-дараксиз кетган ёлғиз ўғли Раззоқни эслаб, бутун вужудида аллақандай бир ҳолсизлик сезди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
У қоп-қора, қотма, вужуди пай бир йигит бўлиб, афтидан ёшини чамалаш қийин эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Одам, шахс, зот.
-
[Отабек:] — Сизми, Кумуш? — деб сўради. [Кумуш:] — Мен, мен! — Бу савол-жавоб ила икки вужуднинг ҳамма ҳасратлари, аламлари бир-бирларига англашилган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Умуман, жонли ва жонсиз нарсаларнинг борлиғи, жисми.
-
Жамики мавжудотнинг вужудида ҳам тебранма ҳаракатни кўрамиз. Фан ва турмуш
вужуд сўзи қатнашган жумлалар:
Бутун вужуди билан
-
Мана шу бахтиёр кунларни халқимиз ўзининг қони билан, жони билан, бутун вужуди билан ҳимоя қилган. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Устоз гапларини тушуниб олиш учун бутун вужудим билан тинглардим. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Саидқосим ўринбосарлик ишига бутун вужуди билан киришди. Ўзбекистон қўриқлари
Вужудга келмоқ
-
Унинг [Ботиралининг] ҳисобича, шу поёнсиз тўқайнинг ўзида бир неча янги қишлоқ вужудга келиши мумкин. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Нон қанчадан-қанча кишиларнинг ҳалол меҳнати билан вужудга келади. Газетадан
ВУЖУД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VUJUD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вужуд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар