хасис
билан улашинг
1. Бировга нарса ёки пул бермасликка, сарфламасликка интиладиган киши; зиқна; қизғанчиқ.
-
Бахил эҳсондан қочар, Хасис меҳмондан қочар. Мақол
-
Бу дейман, Саидибой уст-бошинг бир аҳволда сал хасисроқмисан? — деб сўради Ибодулло Махсим. М. М. Дўст, Галатепага қайтиш
2. кўчма Ҳосил бермайдиган, экин битмайдиган, ориқ (ер ҳақида).
-
Хасис ердан унум чиқмас, аҳвол чатоқ. Ойбек, Зафар ва Заҳро
3. кўчма Ортиқча, ўринсиз сўз ишлатмайдиган (ёзувчи ҳақида).
-
Сўзга хасис адиб.
ХАСИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XASIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хасис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар