хавотир
билан улашинг
Бирор кимса, нарса ёки бирор иш, ҳодиса ҳақида ташвишланиш, ҳадиксираш.
-
Келмаганингиздан хавотирда эдим.
-
бир оёғи чўлоқ хомсемиз Эминҳожи тегирмончи хавотирда атрофга жаланглаб турарди. Т. Ашуров, Марварид тут
-
Ҳайдар бошини кўтарди, Козимга хавотир аралаш синчков боқди. Э. Усмонов, Ёлқин
хавотир сўзи қатнашган жумлалар:
Хавотир бўлмоқ (ёки олмоқ)
-
Ишлаганларнинг ҳақини ўзимиз тўлаймиз, хавотир бўлманглар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Йигитлар ундан [Иномжондан] хавотир олиб, анча вақтгача ухламай кутиб ўтиришди. С. Аҳмад, Мўтти
Хавотир қилмоқ
-
— Жон болам, — деди [Хадича хола] ҳовлининг ўртасида туриб, — хат юборгин, бизни хавотир қилма;
-
Шунча одам орасида ҳар қайсиси ўзидан хавотир қилмай, бир-бирининг сирини очиб ташлаётипти. А. Қаҳҳор, Оғайнилар
Хавотирга солмоқ
-
Уни яна бир нарса хавотирга солиб қўйган эди. Ў. Умарбеков, Одам бўлиш қийин
Хавотирга тушмоқ
-
Заргаров Зиёданинг ҳаётини билган сари, хавотирга тушар эди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
ХАВОТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAVOTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хавотир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар