хаёлот
билан улашинг
1. Хаёллар, ўйлар; фикрлар.
-
Темур Малик бўлса хаёлот денгизида жим сузарди. Мирмуҳсин, Темур Малик
-
Фирдавсий мисраси кўздан кечаркан, Миямни чулғайди турли хаёлот. Ғайратий
2. Тасаввур, фантазия.
-
Инсоният юксак хаёлот ва тафаккур кучи билан яратган барча маънавий-бадиий бойликлар орасида оғзаки ижод намуналари алоҳида ажралиб туради. Фан ва турмуш
-
Бу ҳолни шоирнинг бадиий фантазияси ва кенг хаёлот олами бевосита баҳор таровати билан уйғунлашган ўринларда кўриш мумкин. ЎТА
ХАЁЛОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAYOLOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хаёлот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар