хайр
билан улашинг
1. Тиланчига, бева-бечораларга бериладиган садақа, эҳсон.
-
Афанди баланд айлана зинадан пастга тушгандан сўнг, хайр сўраётган гадойни кўрди. Газетадан
2. Бировга қилинадиган холис ёрдам, яхшилик; саховат.
-
Сафар хайрсиз бўлмайди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. модал сўз Яхши, майли, хўп; нима бўлса бўлди.
-
Хайр, биздан кетса-кетсин, даргоҳи-да қабул бўлса, бас!К. Қодирий, Кичик асарлар
-
Хайр десанг, ҳозир наъра тортаман, Бадбахтларни бугун қирғин этаман. Маликайи айёр
хайр сўзи қатнашган жумлалар:
Хайр қилмоқ
-
Хайр қилсанг, бутун қил. Мақол
-
Кампир хайр қилайин деса, бир қисим ғалласи ҳам, бир парча нони ҳам йўқ эди. Гулшанбоғ
Худо хайрингизни берсин
-
[Ғофир:] Дуо қиламан, худо хайрингизни берсин! Бола-чақангизнинг орзу-ҳавасини кўринг, Ҳасан ака! Ҳамза, Бой ила хизматчи
унд.с. Хайрлашганда, видолашганда айтиладиган сўз.
-
— Хайр, соғ бўлинг, — деди Саодат Лолахонни эшиккача узатиб. С. Зуннунова, Олов
-
Хайр энди Қалбимда бир видо қолди. Хайр энди Сен кетдинг, бегуноҳ оҳу. А. Орипов
ХАЙР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAYR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хайр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар