хайрлаш
билан улашинг
Ўзаро яхши истаклар тилашиб ажралишмоқ; видолашмоқ; тарк этмоқ.
-
Муяссар хоним арчалар қуршовидаги йўлак бошига қадар келди, сўнг яна бир бор қўл бериб хайрлашди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Ана шундан кейин Тоға Азизхонни бағрига босиб хайрлашди-да, зирилламаликлар келган автобусга чиқди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Қопни қўлтиқлаб, ўн беш йиллик таниш қўрғон билангина эмас, шу куннинг ўзида туғилган қишлоқ билан ҳам хайрлашди. А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Ниҳоят, оладиганим қолмагач, қирқ олти кунлик ётоғим билан унсиз хайрлашдим-у, эшикка чиқдим. С. Сиёев, Ёруғлик
хайрлаш сўзи қатнашган жумлалар:
Бу дунё билан хайрлашмоқ
-
Агар йўқ десанг ё сотиб қўйсанг, бу дунё билан хайрлашавер. С. Аҳмад, Уфқ
ХАЙРЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAYRLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хайрлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар