хазина
билан улашинг
1. Бирор шахс, ташкилот ёки давлат ихтиёридаги қимматбаҳо буюмлар; маблағ; бойлик; давлат.
-
Мирзакаримбойнинг хазинаси Гулнорники. Ойбек, Танланган асарлар
-
Темур Осиёнинг ҳамма қисмидан ҳадсиз-ҳисобсиз хазина йиғди, лекин уларни хасис одамлар каби сақламади. Фан ва турмуш
2. ҳуқуқ Ер остига кўмилган ёки бошқа усул билан яшириб қўйилган, эгасини аниқлаш қийин бўлган пул ёки қимматбаҳо буюмлар (булар топилса, давлат мулкига ўтади ва уни топган киши тегишли тартибда мукофот олади).
3. Давлат пули, қимматбаҳо нарсалари, умуман, бойлиги сақланадиган жой.
-
[Ҳусайн:] Хазинамда ҳар қанча зар, ҳар қанча ақча бўлса, юртнинг ободонлиги учун сарф этишга ваъда бераман. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
4. Олтин, кумуш каби қимматбаҳо нарсалар кўмилган, яширилган жой, дафина.
-
Йўл қувлаган хазинага йўлиқар, Гап қувлаган бир балога йўлиқар. Мақол
-
Шербек бу нуроний чолнинг кимлигини билиб, хазина топган кишидай суюниб кетди. С. Анорбоев, Оқсой
5. Марказлашган давлатларда уларнинг молиявий захиралари мажмуи.
-
Хазина билетлари.
6. Ер ёки табиат бойликлари, табиий бойлик.
-
Ер — хазина, сув — олтин. Мақол
-
Ўзбекистон ери — кони хазина, Халқи — олим, деҳқон камтар камина. Ҳабибий
-
Ватанимизнинг тупроғи — олтин, тоғ-у адирлари, чўл-у саҳролари — туганмас хазина. С. Зоҳидов, Тоғлар бош эгмоқда
7. кўчма Маданий ва маънавий бойликлар, дурдона асарлар мажмуи.
-
Роман [Сароб] 20 йил давомида адабиётнинг бебаҳо хазинасидан олиб ташланди. Газетадан
-
Донолар таърифича, китоб — билим манбаи, инсоният тўплаган ҳикматлар хазинаси. М. Жўра, Ноширнома
ХАЗИНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAZINA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хазина сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар