саф
билан улашинг
1. Ҳарбийларнинг ёки умуман кишиларнинг ва нарсаларнинг маълум тартибда тизилиши, мунтазам қатори.
-
Саф тортмоқ. Бир сафга тизилмоқ.
-
Шов-шув, ғала-ғовур бирдан босилиб, ҳамма сафга турди. О. Ёқубов, Излайман
-
Душман сафи бузилиб, ҳар томон тўзиб кетди. Нурали
-
Йўлнинг икки четида узун мирзатераклар саф тортган. Н. Аминов, Суварак
2. кўчма Бирор жараён, фаолиятнинг энг қизғин ўрни.
-
Ҳар бир виждонли одам бу курашнинг олдинги сафида бормоғи лозим. Газетадан
3. кўчма Бирор гуруҳга мансуб кишиларнинг мажмуи, қатори.
-
Ҳозирги долзарб кунлар масъулияти ҳар бир кишининг ўрни пахтазорда, теримчилар сафида бўлишини тақозо этмоқда. Газетадан
-
Минглаб абитуриентлар талабалар сафига қўшилиш учун синов имтиҳонларидан ўтишяпти. Газетадан
саф сўзи қатнашган жумлалар:
Сафга кирмоқ
-
Талабалар сафига кирмоқ. Илғорлар сафига кирмоқ.
Сафга ўтмоқ
Сафдан чиқмоқ
-
Сафдан бир қадам олға чиқмоқ;
-
Эргашевлар окопи ёнида бирданига учта граната портлади. Эргашевнинг жанговар дўстлари яраланиб, сафдан чиқди. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши
САФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар