садр
билан улашинг
тарихий Вақф ва дин ишлари билан шуғулланувчи амалдор.
-
Бу шеърни эшитган қози-ю садрлар, муҳтасибларнинг сочи тикка бўлиб кетди. П. Қодиров, Авлодлар довони
-
У [Навоий] садрлардан бир нечасини йиғиб, вақф ишларининг аҳволи ҳақида маълумот олди. Ойбек, Навоий
1. Қаландарлар зикрида энг жазавали ҳолат.
-
Ҳаммаси тушиб садрга, Тепиб ётар бир-бирга. Ширин билан Шакар
-
Қулоқ солинг айтган дурга, Ҳақ деб тушинглар садрга. Ширин билан Шакар
-
Бирининг қўлида таёқ, бошқасида паншаха, садрга тушаётгандек чайқалишиб, қичқириб келишяпти. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
2. этн. Одатда, йигит, келинчак, бўйга етган қиз ёки энг яқин киши вафот этганда, унинг қирқигача аёллар иштирокида ўтказил(ади)ган мотам одати (бунда марҳумнинг яқинларидан бир ёки бир неча киши даврага тушиб, олд-орқага ёки икки томонга солланиб, йиғи билан таъсирчан иборалар айтиб, марҳумни эслаганлар, қолганлар маълум ҳолатда жўр бўлганлар).
-
Во тўрам, деб юлиб опти бетини, Тўрам, деб канизлар садр тушади. Ойсулув
-
Ҳовлида аёллар давра ҳосил қилиб, садр тушади. Бири қўйиб, иккинчиси айтади: Қуш эдим, қанотимдан айрилдим. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Ичкарида аёллар онамиз теварагида ҳалқа бўлиб садр тушди. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
САДР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SADR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
садр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар