сафар
билан улашинг
1. Хизмат йўли билан ёки саёҳат қилиш, учрашиш мақсадида бирор ерга бориш; йўл.
-
Узоқ сафар. Бир ойлик сафар. Сафарга чиқмоқ. Сафарга отланмоқ. Сафардан қайтмоқ. Дўст сафар-да синалар. Мақол
-
Сидиқжон икки кундан кейин сафар ҳозирлигини кўриб, тушга яқин йўлга чиқди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бир-икки ойлик сафардан қайтиб келсам, уйимда анчагина хатлар йиғилиб қолибди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Сафаринг бехатар бўлсин, савдогар, Эсон-омон келгин Хитой элидан. Ойсулув
2. Гал, марта; бор.
-
Ўтган сафар. Бу сафар. Ҳар сафар.
-
Ҳар сафар ҳаққушнинг ноласи эшитилса, Гавҳар аясининг пинжига кириб кетар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кимдир бўғилиб бақирди. Бу сафар Чарос аниқ эшитди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
сафар сўзи қатнашган жумлалар:
Нариги дунёга сафар қилмоқ
-
Чекканим ғанимат, — деди Али тажанг. — Ҳозир борман, бир минутдан кейин нариги дунёга сафар қиларман. Ойбек, Танланган асарлар
Сафар қариди
1. Қамария йил ҳисобида 29 кундан иборат иккинчи ойнинг арабча номи.
-
[Мулладўст ўзига-ўзи:] Билмайман, мучалим тўнғиз бўлиб, сафар ойининг ўн бирида туғилибманми! Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Воқеа сафар ойи иккинчи жумасининг ярим кечаси юз бериши керак эди. А. Мухтор, Чинор
2. Сафар (эркаклар исми).
сафар сўзи қатнашган жумлалар:
Сафар қочди
Сафар қочди қилмоқ
-
[Мулладўст ўз-ўзига:] Бу дунё ҳамма ёғидан бизни сафар қочди қилган, ўшанинг учун эллик тўртга кирибманки, иқболим наҳс фалокатдан сира ажрамайди. Ҳамза, Майсаранинг иши
САФАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAFAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сафар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар