хазон
билан улашинг
1. Кузда сарғайиб тўкиладиган барглар.
-
Йўл бўйидаги дов-дарахтлар остида хазонлар тўкилиб ётибди. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар
-
Енгил шамол ўтди, хазон тўкилди. Ёшлик
2. Зардўзликда ишлатиладиган безак тури: сўлиган барг тасвири.
хазон сўзи қатнашган жумлалар:
Хазон бўлгур!
-
[Ҳожи она:] Бор, юз-қўлингни ювиб чиқ, хазон бўлгур! Ҳамза, Бой ила хизматчи
Хазон бўлмоқ
-
Бу гул субҳ шабнамини ҳам кўрмай хазон бўлди. Ҳ. Зиёхонова, Биринчи мактуб
-
Гул эдим, хазон бўлдим, найлайин, Адо бўлмас дардга қолдим, найлайин. Маликайи айёр
-
[Азизхон] Яша, полвон бола деб олқишлаганларга қарамас, ниятига етмай хазон бўлган Лутфинисани ўйлар эди: С. Аҳмад, Уфқ
-
Бевақт хазон бўлмай ҳар ким Яшаб ўтсин дунёда. А. Орипов
-
Назира., юзага чиқмай хазон бўлган севги аламидан хўрлиги келиб, тақдирни қарғарди. С. Аҳмад, Уфқ
Хазон қилмоқ
-
Қир томондан ногаҳонда бўри ёки қоплон чиқиб, бир талай қўй-қўзини хазон қилиб кетганини билиб қоласан. Й. Муқимов, Қизилқум паҳлавони
-
Ўйнаб юрган баччаларин Ҳаммасин хазон қилинг. Гулнорпари
ХАЗОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAZON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хазон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар