хилват
билан улашинг
1. сифатдош Одамлардан, кўздан йироқ, ҳеч ким кўрмайдиган, одам кам бўладиган; пана, овлоқ, чекка.
-
— [Чол] Биз билан хилват уйда гаплашди, — деди Усмон. О. Ҳусанов, Қўшиқчининг тақдири
-
Усмонбек Ўратепа қозисига қарашли хилват ва дабдабали уйда ёлғиз, дарича ёнида ўтириб, Туркистоннинг ҳарбий картасини кўздан кечирмоқда. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Имтиҳон ҳафтаси кириши билан факультетда хилват бурчак қолмади. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Кейинги якшанба борилган жой ҳақиқатан салқин, хушҳаво, хилват ер экан. С. Абдулла, Ўртоқ Холназаров
2. от Тинч, осуда жой.
-
[Ҳусайн:] Дўстим, ёшлигимизни замон олиб кетди қолган умримизни хилватда ва фароғатда ўтказайлик. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
хилват сўзи қатнашган жумлалар:
Хилват қилмоқ
ХИЛВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XILVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хилват сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар