хира
билан улашинг
1. Ёруғ, равшан эмас; нурсиз.
-
Хира ёруғ унинг юзини бир дамгина ёритади. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Шифтга илинган тошчироқ чайла ичини хира ёритиб турарди. Ёшлик
2. Тиниқ, шаффоф эмас.
-
Хира сув.
-
Трамвайнинг хира ойнасидан бўш вагонда ўтириб кетаётган кондуктор лип этиб бир кўринишдаёқ Зайнабнинг бутун хаёлини ўғир-лаб кетганини билармикан? С. Зуннунова, Кўк чироқлар
3. Ноаниқ равишда; яққол кўзга ташланмайдиган.
-
Шундан сўнг улар ҳув олисда кўзга хира ташланиб турувчи сарбаланд тоғлар томон юриб кетишди. Ёшлик
4. Яхши кўролмайдиган, кўриш қобилияти паст.
-
Мана шундай маъноли Бувим айтган сўзлари. Электрдан нур олар Энди хира кўзлари. З. Диёр.
-
Оқсоқолнинг хира кўзлари чақнади, аччиғи келди. П. Турсун, Ўқитувчи
5. кўчма Жаранглаб чиқмайдиган, хириллаган (овоз ҳақида).
-
Хира овоз.
-
— Болам, қорнинг тўқ экан, овозинг хира чиқди, — деди дадаси. Ойбек, Танланган асарлар
6. кўчма Ғашга тегадиган; шилқим, сур.
-
— Бўлди! Мунча хира пашшага ўхшаб ғингшийсан! — деди у зардаси қайнаб. Ёшлик
-
Хира меҳмон шунда ҳам нари кетмади: — Лекин мен бугун шу ерда тунашим керак. Х. Султонов, Онамнинг юрти
7. кўчма Ноаниқ; чигил.
-
Хира ўйлар юрагини ғаш қилар эди. Ёшлик
8. кўчма Кишини хурсанд қилмайдиган, кўнгил тўлмайдиган; камчилиги бор.
-
Ютуқларимиз кўп. Бироқ ишимизнинг айрим хира томонлари ҳам бор. Газетадан
хира сўзи қатнашган жумлалар:
Кўз(и) хира тортмоқ
-
Кўзим хира тортганми, билмайман, уни зўрға танидим. Ёшлик
Кўнгли (ёки таъби) хира
-
Бироқ Саломат опа чойга уринганда, яна бирдан кўнгли хира бўла бошлади. А. Мухтор, Ҳаётга чақириқ
-
Кўнгли ғаш, таъби хира бўлиб ётган Гулхайри ичкари хонага ўтиб кетди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Хира тортмоқ
-
Ой ҳам бутунлай хира тортиб, уфққа ёнбошлади. А. Мухтор, Кумуш тола
Хира қилиб ётмоқ
-
[Тўнка] Ётарди хира қилиб Ҳовлимиз бир бурчини. Қ. Муҳаммадий
ХИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар