хиралан
билан улашинг
1. Ўз шаффофлигини, тиниқлигини, равшанлигини йўқотмоқ; хира бўлиб қолмоқ, хиралашмоқ.
-
Қуёш ботди, оқшом чўкди далага, Хираланиб келар қўриқ этаги. Ғ, Шоди
2. Кучсизланмоқ, заифлашмоқ, нур сочиш, ёритиш даражаси камаймоқ, яхши кўринмайдиган бўлиб қолмоқ.
-
Туман қуюқлашиб, ой хираланди.
-
Юлдузлар хираланиб, жимгина сўнаркан, Шокир ота унинг қўлидан тутиб, куч билан судраб етаклади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сийрак оқ булут орқали хираланиб кўринган қуёш ғарбга қараб юмалай бошлаган бир пайтда отлиқлар қишлоққа кириб келиб, ўзларини ўраб олган одамлардан оқсоқолни сўрадилар. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Кўриш қобилияти пасаймоқ, яхши кўролмайдиган бўлиб қолмоқ; хиралашмоқ.
-
Эртак эшитишга қизиққан боладек [Элмурод] чолнинг хираланган кўзларига тикилди. П. Турсун, Ўқитувчи
4. кўчма Бировни зериктирадиган, ғашига тегадиган даражада ҳаракат қилмоқ, хиралик қилмоқ; шилқим бўлмоқ.
-
Бола хираланиб, онасига ёпишарди. Газетадан
ХИРАЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XIRALAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хиралан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар