хизмат
билан улашинг
1. Бирор иш ёки меҳнат билан шуғулланиш; бирор ишни бажариш; иш, меҳнат.
-
Бир кун эшон мени чақириб: — Ўғлим, — деди, — мана энди бизга анча хизматинг сингди. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Юрт, ҳукумат асло бу хизматларингни унутмайди. С. Аҳмад, Уфқ
-
— Агар менинг бу хизматим хон жанобининг марҳаматига лойиқ кўрилар экан, — деди ҳожи, — менга энг манзур бўлган мукофот ўғлимнинг озод қили-нишидир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Бировга ёрдам кўрсатиш; холисона қилинган иш; ёрдам; яхшилик.
-
Бу хизматингни сира унутмайман. Элга хизмат — олий ҳиммат. Мақол
-
Элга хизмат қилиб, болам, дуо ол. Маликайи айёр
-
То ўлгунча, ота, қилай хизматинг, Қилган хизматларим — сенинг иззатинг. Маликайи айёр
3. Бирор ташкилот, муассаса ёки корхонада бажариладиган иш, вазифа; лавозим; шундай жойда ишлаш.
-
Биринчи ноябрда бўлса керак, Муштум хизматига киришганман. А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Сиз, оғайнилар, илгари хон ёнида қандоқ хизматда бўлган бўлсаларингиз, энди ҳам ўша вазифада қолаберасизлар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У [Аҳрор халфа Фузайилхонов] шу ердаги хизматга кириб, кейинчалик секин-аста биринчи синф ўқитувчиси бўлиб олди. Муштум
4. Иш, топшириқ, вазифа.
-
[Ҳомид:] Кишининг хизматидан қочган одам эмасман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сизга оғир келмаса, бир хизмат топширмоқчиман, уста! А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Сўроқ оҳанги билан айтилиб, Менда нима ишингиз бор? деган маънони билдиради.
-
— Хўш, ўртоқ Дўсматов, хизмат? — деди Давлатёр. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Хизмат? — деди у [Акрам] юмшоқ креслонинг суянчиғига ўзини ташлаб, Нигорага тикилди. С. Анорбоев, Оқсой
6. сўзлашув тили Армия сафида бўлиш, ҳарбий мажбуриятни ўташ.
-
Хизматга чақирилмоқ.
-
[Ота-оналар] Бундан бир ёки икки йил илгари аскарликка узатган ва хизматини тугатиш олдида урушга тўғри келиб, ҳозир жанг қилаётган болаларни эсладилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
7. Армия таркибидаги айрим ихтисослашган соҳалар ёки тармоқлар.
-
Алоқа хизмати. Тиббиёт хизмати. Разведка хизмати.
хизмат сўзи қатнашган жумлалар:
Хизмат қилмоқ
-
Бу эса елиб-югуриб хизмат қилиб юрган Обидовнинг кўнглига ғулғула олди. Газетадан;
-
У институтда хизмат қилади;
-
Бобурномадаги маълумотлар ҳозирги замон фани учун ҳам хизмат қилади. Фан ва турмуш
Хизмат ҳақи
-
Мана, Мутал полвон, ҳозирча оз бўлса ҳам, шуни олиб турасиз, аммо хизмат ҳақингиз ўз йўлига бўладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Хизматингизга тайёрман
-
[Шофёр йигит:] Хизматингизга доим тайёрмиз. С. Анорбоев, Оқсой
Хизмат кўрсатган
-
Хизмат кўрсатган ўқитувчи. Хизмат кўрсатган фан арбоби. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист.
Хизмат кўрсатмоқ
-
Маданий хизмат кўрсатмоқ.
Хизматда (ёки хизматингизда) бўлайлик
-
Мулла Ғулом, бугун хизматда бўлайлик, қўл бўшади дегунча тўғри келаверасиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ХИЗМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XIZMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хизмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар