хўроз
билан улашинг
1. Хонаки товуқларнинг ва баъзи товуқсимонларнинг эркаги.
-
Бабақ хўроз. Урушқоқ хўроз.
-
Қўноқдаги хўроз чўзиб-чўзиб қичқирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кўчма С. т. Танти; мард.
-
Хўроз йигит.
-
Тантибойваччаникига борамиз эртага Жуда хўроз одам. Кўрсангиз, ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Ғанивой жуда бопта иш қипти, бунақа ишни йигитнинг хўрози қилади, — деди Бургут. С. Аҳмад, Чўл бургути
хўроз сўзи қатнашган жумлалар:
Хўроз гап ёки гапнинг хўрози
-
[Юсуфжон:] Ҳамзахон, нуқул ҳақиқатни дангал ёзибсиз, Бойлардан қўрқмай, хўроз гап қилибсиз. К. Яшин, Ҳамза
Хўроз қичқирмасдан
-
Врач қабулига биринчи бўлиб ёзилай, деб хўроз қичқирмасдан келгандим. Муштум
-
Келин хўроз қичқирмасдан туриб, нонга хамир қорди. Газетадан
ХЎРОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XO‘ROZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хўроз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар