хўш
билан улашинг
1. Сўроқ гап олдида келиб, “айтингчи”, жавоб беринг-чи, тушунтириб беринг-чи каби маъноларни ифодалайди.
-
[Ҳомид:] Хўш, Содиқ полвон, ишлар қанақа, Тошкентда нима гаплар бор? А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Қисташ маъносини ифодалайди.
-
Ҳеч ким бошламади. — Хўш, гапиринглар, — деди Бўтабой. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Нутқ жараёнида топилмай қолган сўз ўрнида ёки пауза ўрнида қўлланади.
-
Хўш, бир нима демоқчи эдим
-
Хўш десангиз, Бағдод шаҳрида Абутанбал деган бир ялқов йигит ўз онаси билан яшар экан. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
Хайр, худонинг паноҳига.
-
Анвар! — Хўш, Султонали ака! — иккиси ажралишдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
унд с. Молни ҳайдаш ёки қайтариш учун айтилади.
-
[Болалар] Хўш, хўш, жонивор, деб унинг [буқачанинг] орқасини силаб қўйишади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
ХЎШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XO‘SH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хўш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар