янгила
билан улашинг
1. Айнан бир нарсанинг эскисини янгисига алмаштирмоқ, янги қилмоқ.
-
Соат пружинасини янгиламоқ.
-
Зеби қайната ва қайнанага вақтида чилим тутиши, чилимнинг сувини тез-тез янгилаб, сархонасини тозалаши лозим эди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Меҳриниса, эри идорага бориб келаман, деб чиқиб кетгач, дастурхонни йиғиб, самоварнинг кулини қоқди, сув тўлдириб, оловини янгилади. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
2. Борини бошқаси билан алмаштирмоқ; ўзгартирмоқ.
-
Кафедра мудирини янгиламоқ. Иш жойини yangilamoq.yash
-
Ношуд раисни янгилаш зарур бўлиб қолганида, балогардон бизнинг Абдуллажон отага ёпишиб оладилар. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Аввалгиси (эскиси) ҳам тургани ҳолда янгисини олмоқ.
-
Кийимларини янгиламоқ.
-
Хулласи калом, ишларим чакки эмас, дўппим яримта. Фақат менда бир армон бор. У ҳам бўлса, хотинни янгилаб олсам. Муштум
янгила сўзи қатнашган жумлалар:
Ярасини (ёки дардини) янгиламоқ
-
Унинг ярасини янгилаб қўйишдан қўрқиб, ярим йўлгача индамай борди. К. Яшин, Ҳамза
-
Нотиқлар орасида эски дардимни янгилаган молдаван ёзувчиси Павил Петрович Батсу бўлди. Н. Сафаров, Оловли излар
ЯНГИЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YANGILA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
янгила сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар