янги
билан улашинг
1. Илгари бўлмаган, энди юзага келган (келаётган, келадиган).
-
Янги ариқ. Янги технология. Янги девор. Янги завод. Янги йўл. Янги илмий йўналиш. Янги корхона. Янги уй. Янги шаҳар. Янги нав.
-
Тинчлик-омонлик бўлса, бир кун келиб, янги данғиллама иморатлар солиб ҳам, ҳозиргидай, шунчалик гап экан-ку, деймиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
У дўстларига тунов кунги янги шерини маъқул қилолганига қувонарди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
У Мирмуродовни ҳар кўрганда: — Янгиси борми, эшитайлик, — деб сўрайдиган бўлди. Гулдаста
2. Ҳали тутилмаган ёки жуда кам ишлатилган, асл ҳолатини йўқотмаган; зид. эски.
-
Янги кийим. Янги машина.
-
Душанба куни янги банорас тўн ва янги яшил бахмал дўппимни кийиб, идорага бордим. Гулдаста
3. Иш-фаолияти, ҳаёти энди бошланган, бошланганига ҳали кўп бўлмаган; янги қилинган.
-
Бу ишда у янги, ёрдам бериш керак.
-
У — янги ҳисобчимиз Оқпўлат аканинг якка-ю ягона арзанда ўғли. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Сатторқул янги раис бўлса ҳам, шошмасдан кўкламни тизгинлаб олди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ниҳоят, отаси ўз муддаосига етди — қизини янги куёвга топшириб тинчланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Ўзаро навбатда аввалгисидан кейингиси; навбатдагиси, эндигиси.
-
Янги директор. Янги лавозим.
-
Билим масканларида янги ўқув йили бошланди. Газетадан
-
Ҳа, тонгни қаршилаб олса-да такрор, Янги деб атайди ҳар кунни одам. А. Орипов
5. Шу йил, шу мавсумга тегишли; шу йилга оид; дастлабки.
-
Шўрвага янги картошка солинди. Янги буғдойнинг нони.
-
Янги ҳосилни пешма-пеш қабул қилиш ва ундан сифатли тола ажратиб олишга ҳам пухта ҳозирлик кўрилди. Газетадан
ЯНГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YANGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
янги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар