хушрўй
билан улашинг
1. Чиройли; гўзал.
-
Хушрўй қиз. Хушрўй йигит.
-
Уруш вақти. Декабр оқшомларидан бирида хушрўйгина жувон Тошкентнинг собиқ эски шаҳари кўчаларидан шошиб борарди. Ф. Хўжаев, Онадек меҳрибон
-
— Ёвонимизда Жумагул отли бир қиз бор. Ундай хушрўйи йўқ — деди тўра Ашир маҳрамга. Ж. Шарипов, Хоразм
2. равиш Очиқ чеҳра билан, самимий.
-
Хушрўй қаршилаган ёшгина, қорачадан келган, истараси иссиқ бир хотин [Искандарога] челакда сув тутди. Ойбек, Нур қидириб
-
Саодат уларга одатдагидек кулиб, хушрўй жавоб қилиб ўтирди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. Хушрўй (хотин-қизлар исми).
ХУШРЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XUSHRO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хушрўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар