ялқовлан
билан улашинг
1. Бирор ишни бажаргиси келмай турмоқ, ялқовлик билан ҳаракат қилмоқ.
-
[Нури] Худди меҳмонга келган такаббур келиндек, ялқовланиб [ҳовлида] кезди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кучук секин бир ҳов билан жим бўлди, ялқовланиб, яна ётди. Ойбек, Танланган асарлар
2. айнан Ялқовлашмоқ.
-
Чунки Махдум мактаб ишида ялқовланиб, Анварга суяниб қолди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Шунинг учун ялқовланиб кетган бу яшшамагур, ов-қатини ҳам олиб келиб бериш керак. А. Мухтор, Кумуш тола
ЯЛҚОВЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALQOVLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ялқовлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар