яйдоқ
билан улашинг
1. Эгар-жабдуқсиз, яланғоч (от ҳақида).
-
Яйдоқ отни етаклаб олган баланд бўйли хушмўйлов йигит анҳор томонга ўтиб кетди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Ярим соатдан кейин ҳалиги йигит, яйдоқ от устида ўқдай учиб ўтди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Йигитлар отларни яйдоқ миниб, уй анжомларини тепаликларга ташимоқдалар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. кўчма Ўсимлик ўсмайдиган, ўт-ўлансиз, дов-дарахтсиз; яп-яланғоч.
-
Яйдоқ чўл.
-
Яйдоқ Бўз ҳам маданий, Биз уни юганладик. Ғ. Ғулом
-
Тўрткўл десам, Нукус қалъам соғинтирар, Чимбойдаги яйдоқ далам соғинтирар. С. Акбарий
3. кўчма Ҳеч нарсаси йўқ; қашшоқ.
-
Буни ҳайданг, сира қўйманг, Иши савдо-ю харид, Олти кунда ҳаммани Яйдоғ-у яксон қиладир. Ҳамза
ЯЙДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAYDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яйдоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар