яхши
билан улашинг
1. Ижобий сифатга эга бўлган, бирор талабга тўла жавоб берадиган, кишига ёқадиган, маъқул бўладиган.
-
Яхши киши. Яхши от. Яхши баҳо. Яхши гап. Яхши ғоя. Яхши тилаклар Яхши емоқ. Яхши киймоқ. Ўзини яхши тутмоқ.
-
Яхши сўз — жон озиғи, Ёмон сўз — бош қозиғи. Мақол
-
Яхши ошини ер, ёмон — бошини. Мақол
-
Яхшига ёндаш, ёмондан қоч. Мақол
-
Яхши билан юрсанг, етарсан муродга, Ёмон билан юрсанг, қоларсан уятга. Мақол
-
[Кумуш] Кундан-кунга Зайнабнинг сусайиб, ўзига бегоналашиб борганини яхши англар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Яхши гапириб ҳам кўрди, ёмон гапириб ҳам кўрди, фойдаси бўлмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Гулнор, сиз яхши ўйланг, ихтиёр сизда. Ойбек, Танланган асарлар
-
Яхшининг юзида зулук ҳам хол бўлиб кўринади. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
2. модал сўз Розилик, маъқуллаш маъносини билдиради; хўп бўлади, дуруст, маъқул.
-
Яхши, ҳозир етиб бораман. Яхши, мен яна ўйлаб кўраман
-
[Юсуфбек ҳожи:] Яхши. Ваъда ҳам берайин, аммо сен унашмай тур! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Оқсоқол] Ўрнидан турди ва қаттиқ овоз билан: — Яхши. Бу кишига ҳам формадан берасан, — деди ва шошганича чиқиб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
яхши сўзи қатнашган жумлалар:
Яхши кўрмоқ
-
Суҳбатни яхши кўради. Озода кийинишни яхши кўраман.
-
Бу камбағал хаста йигитни Йўлчи яхши кўрар, аҳволига кўнгилдан қайғурар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бир-бирини яхши кўрмоқ.
-
— Ростини айт, муаллим болани яхши кўрасанми? — деб сўради Тожибой қўққисдан. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Зулфиқор устоднинг қизини ниҳоятда яхши кўриб қолганини дўстига айтиб қўйган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
ЯХШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAXSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яхши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар