еб-ич
билан улашинг
1. Ейиладиган, ичиладиган нарсалардан истеъмол қилмоқ.
-
Ҳамма еб-ичиш билан овора бўлиб, ҳеч кимдан овоз чиқмай қолган пайтда П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қани, тақсир, дастурхонга марҳамат қилиб, еб-ичиб, гаплашиб ўтиринглар К. Яшин, Ҳамза
-
Бир одамга ҳам рўзғор, қозон-товоқ керак, бутлаб олсанг бўлар экан. Ҳозир еб-ичадиган пайтинг. С. Нуров, Нарвон
2. кўчма Қаттиқ дакки (жазо) бермоқ, юлиб-таламоқ.
-
Биз икков, агар қўйиб берсанглар, гўё бир-биримизни еб-ичмакчи эдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўқишга берилиб кетиб, вақтнинг қандай ўтиб кетганини ҳам билмай қолибман. Уйдагилар ҳали мени еб-ичишади. Ф. Насриддинов, Кўнгил
ЕБ-ИЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YEB-ICH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
еб-ич сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар