егулик
билан улашинг
1. Ейиладиган, овқат учун истеъмол қилинадиган нарса; озиқ-овқат.
-
Зиёфатларга борганда-ку, ёнига ўтириб олиб, тарелкасига егулик тўлдириш билан банд бўлардингиз. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Дастурхонни ёз! Егулик нарсанг борми? Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. Ўз эҳтиёжи учун экилган ёки ажратилган нарса, озиқ-овқат ҳақида.
-
Егулик қовун. Егулик ун.
-
Қолгани — бола-чақамга егулик. Жамоа текшириб кўрган. Ботиралидан сўранг! Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Шунда Биноий ёдаки бир рубоий айтиб, егулик ғалласи йўқлигини, кияй деса, ғалланинг қопи ҳам топилмаслигини айтди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Ейиш учун керакли, ейишга етарли.
-
Бу йил яхши мева қилмади-ю, ҳар қалай егулик топилади. С. Сиёев, Ёруғлик
ЕГУЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YEGULIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
егулик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар