ел
билан улашинг
1. Ҳаракатга келмоқ, эсмоқ.
-
Шамол ўйнаб, шамол елади. Э. Раҳим
-
Қир устида шабада Бир текисда елмоқда. З. Диёр
2. Шамолда, шамол кучи билан юрмоқ, учмоқ.
-
Ҳайдар ота унинг кетида қолиб, аста-секин елиб юрган сарғимтир чангга қараганича хомуш қолган эди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
3. Тез юрмоқ, югурмоқ, шамолдек учмоқ.
-
Аскарлар турнадай тизилиб, елиб кетишди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Поезд шу қадар елмоқдаки, Норматнинг назарида поёнсиз дашт чир айланиб, телеграф столбалари унга қараб чопиб кетаётгандай. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Аваз аравага чиқиб улгурмай, от елиб кетди. С. Сиёев, Ёруғлик
4. шева Елдирмоқ.
-
Майдон-майдон бедовларни елинглар Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Текис ерда бедов отни еламан. Ойсулув
ЕЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YEL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ел сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар