дард
билан улашинг
1. Жисмоний азоб; оғриқ, касаллик.
-
Оғир дард. Дард кўрмоқ Дардга чалинмоқ Дардни яширсанг, иситмаси ошкора қилади. Мақол
-
Дард чекмаган дори қадрини билмас. Мақол
-
Танаси бошқа дард билмас. Мақол
-
Кечга томон дард кучайиб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Худой таоло ҳар бир дардга бир даво яратган. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қўли гул ижрочига, ўз касбининг устасига яхшилик тилаб айтиладиган ибора.
-
Бу насиба сизга. Сара буғдой. Қўлингиз дард кўрмасин, оға. С. Сиёев, Аваз
3. кўчма Руҳий азоб, ғам-ғусса, алам-ҳасрат.
-
Айрилиқ дарди. Дардида ёнмоқ (қуймоқ). Дардини ичига ютмоқ •
-
[Фотима домлага:] Менинг ҳеч жойим оғримайди, фақат ишқ дардим бор, уф! Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
-
Ниҳоят, дардим юрагимдан тўлиб-тошиб, баъзи гапларни эримга айта бошладим. Ойбек,Танланган асарлар
-
Юрагимнинг дардлари Қизил гулдай қатма-қат, алла. Бойчечак
-
Мен кимга йиғлайман, дардимни ёриб. Ширин билан Шакар
4. кўчма Кишининг борлиғини, бутун фикри-ёдини банд этган нарса, иш, ташвиш, орзу, хаёл ва шу кабилар
-
Унинг дарди — ўйин. Бирор нарса дардида юрмоқ
-
Шоирлик бу — улкан дард. Шукрулло, Сайланма
-
Мирзажон кўнглида шоирлик дарди билан туғилган бола. П. Турсун. Ўқитувчи.
-
Сиз нимани билардингиз, дардингиз пул, — деди Зумрад ойисига. Ойбек, Зумрад
-
Солиҳ Пўлатович шогирдларининг дардини яхши тушунарди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Қадрдонингиз Юсуфбек ҳожининг ўғли Отабек бир неча кунлардан бери бениҳоя бир дард билан оғрир эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. кўчма Фикр-у хаёл; армон, эзгу мақсад.
-
Унинг [Атевнинг] қалби ҳамиша халқ қувончи, халқ дарди, ҳаш орзу-ҳислари билан ёниб, оловланиб туради. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
-
Элбекнинг ҳам ўзига яраша дарди, севгиси, орзуси бор эди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Дардинг мактаб очишгинами десам, ҳали бу ёқда гап катта экан-у! М. Исмоилий, Фарғона т.о.
6. кўчма Ишқ, муҳаббат.
-
Лайли дардида чўл кезиб юрган Мажнуннинг изтиробларига ёз ҳолати мутаносиб эди. Газетадан
-
Зевархон Маликаи Ҳуббоннинг дардида юрган эди. Баҳром ва Гуландом
дард сўзи қатнашган жумлалар:
Дардини олмоқ
-
Дардингизни олай, бойваччам. Бу йил, ўзингизга маълум, об-ҳаво паст келиб, деҳқончиликдан барака қочди. К. Яшин, Ҳамза
Дарди бедаво
Дард устига чипқон (чиққандек)
-
Бола беш ёшида қаттиқ касалга учраб, икки кўзи кўр бўлиб қолди.
-
Дард устига чипқон чиққандек, кўп вақт ўтмай, у ота-онасидан ҳам жудо бўлди. Н. Ёқубов, Қалб кўзи билан
-
Шербекнинг юраги ғаш эди. Лекин тергов дард устига чипқон бўлиб чиқди. С. Анорбоев, Оқсой.
Дард қолмоқ
-
Бир оз ақлга ён бериб иш қилган киши ҳеч бир вақт дард қолмайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кузда чуқур шудгор қилинган ер деҳқонни дард қолдирмайди. Газетадан
Койиш сўзи.
-
Али десанг, бали дейди, ўл десанг, дард дейди.
-
Баҳр
-
ининг ранги бўзариб, қўлидан пичоқ тушиб кетди. — Нима бўлди, опажон?-Дард! А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Энди ҳақимни ҳеч кимга бермайман. Дард! деса, ўл!деб тура бераман. П. Турсун, Ўқитувчи
ДАРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дард сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар