дарбадар
билан улашинг
1. Муҳтожлик туфайли эшикма-эшик юрувчи; (мажбурият орқасида ёки жаҳонгашталик мақсади билан) ўзга элларда ғурбатда кезувчи; овора, сарсону саргардон.
-
Дарбадар одам. Дарбадар кезмоқ (юрмоқ).
-
Ахир, полвон шу одам касридан неча йил дарбадар кезди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Унинг офтоб ва шамолдан қорайган юзи дарбадар ҳаёт кечирганидан далолат бериб туради. М. Осим, Карвон йўлларида
2. кўчма Бетартиб ҳаракат қилувчи; беқарор.
-
О, сен, дарбадар дарё, Бунчалар вазминсану бунчалар қув, ўжарсан! А. Орипов
ДАРБАДАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARBADAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарбадар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар