дарак
билан улашинг
1. Бирор ердан, бирор кимса, нарса ҳақида олинган хабар, маълумот.
-
Дарак қашшоқ. Дарак келмоқ.
-
Исмоилдан ҳамон дарак йўқ эди. Ёшлик
-
Қоронғи тушди ҳамки, Отахўжа акадан дарак бўлмади, Зумрад опа хавотир ола бошлади. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Ғунча очган сўлим навбаҳор Кутганимдан келтирди дарак. Миртемир, Асарлар
2. Бирор нарса ёки хусусиятдан далолат берувчи нишона, белги.
-
Ёшлик —ҳаёт, келажак. Ёшлик — қудратдан дарак. Ё. Мирзо
-
Оқ булутлар ферузаланган самода енгил сузади. Кузнинг дараги, деймиз буни. Газетадан
дарак сўзи қатнашган жумлалар:
Дарак бермоқ
-
Тўғри, айрим далалар борки, кўнгилни ғаш қилади, хавф-хатардан дарак беради. Ойбек, О. в. шабадалар.
Дарак солмоқ
Дарак (ёки дарагини) топмоқ
-
Отам шу куни хурсанд эди. Марғилонлик ҳожилардан дарак топибди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Отамнинг дарагин топмай, Соқибулбул ғамга тўлди. Маликайи айёр
Дарак гап
-
Хабар, дарак мазмунини билдирадиган гап дарак гап деб аталади. Ўзбек тили дарслиги
ДАРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дарак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар