даражали
билан улашинг
1. Маълум миқдордаги градусга эга бўлган; градусли.
-
Қирқ даражали иссиқ.
-
Саҳро ёнмоқда, 42 даражали иссиқ. Барча нарса тинчиб қолган. Газетадан
2. Бирор даражага эга бўлган, эришган, бирор даража олган.
-
Биринчи даражали шофёр. Даражали олим. Иккинчи даражали Соғлом авлод учун ордени.
-
Биринчи дарвозанинг икки биқинида турувчи қоровул йигитлар Ўрданинг улуғ даражали бекларини таъзим билан узатар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Қишлоқ хўжалик кўргазмасидан Олтин медал ҳамда биринчи даражали диплом билан келди. С. Аҳмад, Уфқ
3. тиббий Хавфлилик даражаси жиҳатидан маълум ўрин олган.
-
Биринчи даражали куйиш.
4. Маълум аҳамиятга эга бўлган (аниқлаб келувчи сўзлар билан).
-
Иккинчи даражали ишлар.
-
Толанинг сифатини яхшилашни ўз олдимизга биринчи даражали вазифа қилиб қўйганмиз. Газетадан
-
Кичкинагина, кўримсиз дўкон очиб, бошқа, паст даражали патент олди. А. Қаҳҳор, Сароб
даражали сўзи қатнашган жумлалар:
Иккинчи даражали бўлаклар
ДАРАЖАЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DARAJALI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДАРАЖАЛИ сўзига берилган маънолар
даражали сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
даражали сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing