елим
билан улашинг
1. Дарахт танасидан силқиб чиқиб, қотиб қолган ёпишқоқ шира.
-
Мастонбиби конвертни ўрик елими билан ёпиштириб, боягидек қилиб қўйди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. Улаш, бириктириш учун ишлатиладиган ёпишқоқ модда; клей.
-
Дурадгорлик елими. Елим пиширмоқ.
-
Парча-парча хариталарни елим билан ямаб, кўк, қизил чизиқлар чизиб қўйилган жойларини кўрсатди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. кўчма Хиралик қилиб ёпишаверадиган; шилқим.
-
Бу тоифа одамлардан қочиб қутулмасанг, бошқа йўл билан қутулиб бўлармиди. Елим-ку, елим улар. С. Аҳмад, Ҳикоялар
-
Нодирбек ўлгудек шилқим, елим, ёпиш-қоқ йигит экан. М. Қориев, Ойдин кечалар
4. сўзлашув тили Баъзи буюмларни ишлаш, ясаш учун қўлланадиган сунъий модда; целлюлоза.
-
Елим пақир.
-
Лекин Ўлжаев ёпишган еридан узиб ўрганган, елим қошиқ одам экан Муштум
-
Мулозим йигитнинг елим патнисда иссиқ кофе келтирганини ҳам сезмади. С. Сиёев, Ёруғлик
ЕЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YELIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
елим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар