емир
билан улашинг
1. Қўпориб, ағдариб туширмоқ, нуратмоқ.
-
Сув соҳилни емирар, алам — дилни. Мақол
-
Қирғоқларни емирган Аму, Тоғ-у тошни кемирган Аму. Э. Раҳим
2. кўчма Харобага, вайронага айлантирмоқ, бузмоқ.
-
Душман қанчалик гангитилса, унинг ўт очиш нуқталари қанча кўп емириб ташланса, ҳужумнинг муваффақияти шунча муқаррар бўлади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. Йўқ қилмоқ, барбод қилмоқ, тугатмоқ.
-
Умрни меҳнат эмас, ғам емиради. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Сизнинг ёрдамингиз менга болшевикларнинг ўсиб бораётган кучини емириш учун керак. Н. Сафаров, Танланган асарлар
ЕМИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YEMIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
емир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар