йирик
билан улашинг
1. зид. Ҳажми, ўлчамлари, қиймати жиҳатидан нисбатан катта; майда.
-
Йирик марварид. Йирик гуруч. Йирик том-чи. Йирик олма. Йирик пул.
-
Аҳмад тан-бал қаҳр билан ўрнидан турди ва йирик тишларини иржайтириб қўшиб қўйди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Дарахтлар пакана, меваси мўл ва йирик. Ойбек, Танланган асарлар
-
Оқшом тушиб, ташқари қоронғилашиб қолган, гупуллатиб йирик-йирик қор ёғар эди. Газетадан
2. Катта куч-қудрат ва имкониятларга эга бўлган, кўлами кенг; катта.
-
Йирик корхона. Йирик хўжалик.
-
Зомин ғаллачилик хўжалиги ҳудудида йирик сув омбори қуришга киришилди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Бугунги Тошкент — йирик саноат, фан ва маданият марказларидан бири. Саодат
3. Эътибори, аҳамият даражаси юқори, ортиқ бўлган; катта.
-
Йирик анжуман.
-
Мамлакатимиз ҳаётидаги бирон-бир йирик воқеа йўқки, унда халқлар дўстлиги, биродарлиги намоён бўлмаган бўлсин. Р. Файзий, Таъзим
-
Боболаримизнинг табиий фанларни тараққий эттириш борасидаги муваффақиятларининг сири эса фанда йирик кашфиётлар яратишдек мушкул ва машаққатли иш бўлиб қолди биз учун. С. Кароматов, Олтин қум
4. Ўз иши, фаолияти ёки таъсири билан кўзга кўринган, шуҳрат-обрў қозонган; атоқли; нуфузли.
-
Йирик мутахассис. Йирик одам. Йирик адиб.
-
Собирни бунга дадаси — йирик математик Султонов ундаган эди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Хадича Сулаймонова ажойиб инсон, йирик жамоат арбоби, яхши она эди. Саодат
йирик сўзи қатнашган жумлалар:
Иш(лар) йирик
-
— Ҳозир унинг [Омоннинг] иши йирик. Абдулла қорақошга шогирд тушган, уйига сув ташиб, от боқиб юрибди, — деди Туроббий Шум болага. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
анов хуржунда гўшт, мой бор, гуруч бор. Кечқурун паловни дўндирасиз. Эртага қўй сўямиз. Ишлар йирик. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Йирик пул
ЙИРИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIRIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йирик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар