йироқ
билан улашинг
1. Оралиқ масофаси катта; узоқ, олис.
-
Йироқ ўлкаларда кезарди сайёҳ, Кезарди юртига кўзини тикиб. А. Орипов
-
Унга [Марямга] бир ярим минг сўм пул керак, шуни топади, сўнгра йироқ бир мамлакатга кетади. Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. Чиқиш келишигидаги сўз билан қўлланиб, киши ёки нарсада шу сўз билдирган нарсанинг йўқлиги, дахли йўқлиги, алоқасизлиги маъносини ифодалайди.
-
Фандан йироқ одамлар улардан ажабтовур гаплар, мулоҳазали фикрлар кутадилар. Газетадан
-
Дунёда муҳаббатдан йироқ ҳисларнинг, Йироқ туйғуларнинг ўлгани яхши. Қ. Раҳимбоева
-
Бир тундаёқ етишди озод ўлкага. Жабр, зулмдан йироқ обод ўлкага. Ғайратий
3. Кўздан йироқ Кўринмайдиган ҳолатда, кўздан пана.
-
Қаллиқлар одамларнинг кўзидан йироқда яширинча учрашиб юрар эдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
йироқ сўзи қатнашган жумлалар:
Осмон йироқ (ёки узоқ), ер қаттиқ
-
лекин одамзод жонига тегган нарсадан қутулиш йўлини билмаса, осмон йироқ, ер қаттиқ бўлади, унга кўникади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЙИРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йироқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар