йиртиқ
билан улашинг
1. Йиртилиб кетган, йиртилган.
-
Иштонсиз (одам) тиззаси йиртиққа кулар. Мақол
-
Ҳамманинг кўзи Раҳимнинг тирсаги чиқиб турган йиртиқ енгига тушди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Эгнида отигина қолган жулдур яктак, йиртиқ иш-тон, оёқлари яланг М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. кўчма Бирор нарсанинг узилиб, юлиниб, очиқ қолган жойи.
-
Аксарининг усти-боши юпун, маҳсиларининг йиртиқларидан кир пайтавалари осилиб туради Ойбек, Танланган асарлар
-
Осмонни тўлдирган булутларнинг йиртиғидан [қуёш] бирда-ярим кўриниб қолади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Уфқнинг бир парча йиртиғидан улкан, қип-қизил қуёшнинг ярми кўриниб, ботиб кетди. С. Нуров, Нарвон
ЙИРТИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIRTIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йиртиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар