йиғ
билан улашинг
1. Турли жойдаги шахсларни ёки нарсаларни бир жойга келтирмоқ; тўпламоқ.
-
Бошлиқларни йиғмоқ. Тўкилган олмаларни йиғмоқ.
-
Мана, Назира хола ҳам, Шаҳодат хола ҳам келишди. Яхши бўлди. Ўзим ҳам сизларни йиғиб, икки оғиз гаплашмоқчи эдим. А. Қаҳҳор, Кампирлар сим қоқди
-
Тальъат синфдош дўстларини йиғиб, уйида зиёфат қилмоқчи эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Эл оғаси — доноларни йиғинглар Юсуф ва Аҳмад
-
Иккаламиз сизларнинг яшаш объектларингиз ҳақида маълумотлар йиғяпмиз. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
2. Териб, ўриб ва бошқалар йўл билан олиб тўпламоқ; йиғиштирмоқ.
-
Ҳосилни йиғмоқ.
-
У ёз бўйи Мансур учун атайлаб ялпиз, сариқбош, исириқ, яна аллақанақа гиёҳларни йиғиб юрарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Бирор нарсани маълум вақт жараёни-да бир-бир топиб тўпламоқ; жамғармоқ.
-
Пул йиғмоқ. Мол йиғмоқ.
-
Бисот йиғмоқчидирлар балки? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ахир одамларга меҳр-шафқатли бўлишни Ҳамзага шу ота таълим берган, қолаверса, нега бунчалик китоб йиғмаса. К. Яшин, Ҳамза
4. Жам ҳолга келтирмоқ; йиғиштирмоқ.
-
Ҳозир нарсаларни йиғинглар, яхшилаб нонушта қилиб олинглар, юқорига кўтариламиз. С. Кароматов, Олтин қум
5. Йиғинчоқ, тартибли ҳолатга келтирмоқ.
-
— Кел, Нури ой! — Салимбойвачча оёқларини йиғиб олди. Ойбек, Танланган асарлар
6. тех. Қисмларни ўзаро бириктириб бу-тун ҳолга келтирмоқ.
-
Тракторни йиғмоқ.
7. кўчма Маълум бир нуқтага қаратмоқ, тўпламоқ, марказлаштирмоқ (хаёл, ақл, куч ва шу кабиларни).
-
Степан эсини йиғиб, ўрнидан турди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Ҳакимжон шу суҳбатдан сўнг ўзининг хом ва чувалашган фикрларини пишитди, бир орага йиғди ўша кундан бошлаб унинг ҳамма нарсага қараши бошқа бўлди! Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
бор кучимни йиғиб чопдим. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
8. Иш, ҳаракат, фаолият ва шу кабиларни тўхтатмоқ, йиғиштирмоқ.
-
Шокир ота ишни йиғди, кўзойнагини олиб қўйди. Ойбек, Танланган асарлар
ЙИҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йиғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар